Sura 12 · Para 12

Yusuf · 12:29

يُوسُفُ أَعْرِضْ عَنْ هَٰذَا ۚ وَاسْتَغْفِرِي لِذَنْبِكِ ۖ إِنَّكِ كُنْتِ مِنَ الْخَاطِئِينَ

29. «Юсуф, сен бу (ишни) унутгин, сен эса (эй Зулайҳо), қилган гуноҳингга истиғфор айт – тавба қил. Чунки сен адашган кимсалардан бўлдинг», деди.
____________________
И з о ҳ. Юқоридаги оятда кофир жамиятдаги ҳоким табақанинг қанчалик нопок усти ялтироқ, мағзу-моҳияти эса чирик бўлиши икки оғиз сўзда илоҳий қалам билан чизиб берилган: «Юсуф, сен бу ишни унутгин». Эр оиласидаги бевафолик, нопокликдан хабардор бўлгач, уни фақат бир нарса ташвишга солиб: «Одамлар билмасин, сен буни унут, ҳеч кимга айта кўрма», деди. Маънавият инқирозини бундан яққолроқ ифодалаб бўлмас. Лекин одамлар бу можародан хабардор бўладилар ва...

Tafsir

Деди: "Эй Юсуф, бу гап шу ерда қолсин. Ҳеч кимга гапира кўрма. Сен эса, эй Зулайҳо, гуноҳингга истиғфор айт. Юсуфни йўлдан уришга ҳаракат қилиб, гуноҳкор бўлдинг".

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing