Sura 12 · Para 12
Yusuf · 12:24
وَلَقَدْ هَمَّتْ بِهِ ۖ وَهَمَّ بِهَا لَوْلَا أَنْ رَأَىٰ بُرْهَانَ رَبِّهِ ۚ كَذَٰلِكَ لِنَصْرِفَ عَنْهُ السُّوءَ وَالْفَحْشَاءَ ۚ إِنَّهُ مِنْ عِبَادِنَا الْمُخْلَصِينَ
24. Ҳақиқатан, (Зулайҳо) унга (яъни, Юсуфнинг висолига) интилди. Агар Парвардигорининг очиқ ҳужжат-аломатини кўрмаганида, (Юсуф) ҳам унга (Зулайҳога) мойил бўлар эди. Ундан (Юсуфдан) ёмонлик ва бузуқликни четлатиш учун мана шундай қилдик (яъни, уни Ўз ҳифзу ҳимоятимизда асрадик). Зеро, у покиза (пайғамбарликка танланган, мухлис) бандаларимиздандир.
Tafsir
Зулайҳо бузуқлик қилишга интилди. Юсуфнинг ҳам хаёлидан ўтди. Уни бу ишдан қайтарадиган Аллоҳнинг бир ҳужжати бўлмаганида у ҳам интилган бўларди. Унга ёмон ишнинг ёмонлигини очиқлаб бериш, уни зино ва бузуқликдан қайтариш учун шундай қилдик. Юусуф рисолат ва пайғамбарлик учун танланган бандаларимиздандир.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing