Sura 12 · Para 12

Yusuf · 12:20

وَشَرَوْهُ بِثَمَنٍ بَخْسٍ دَرَاهِمَ مَعْدُودَةٍ وَكَانُوا فِيهِ مِنَ الزَّاهِدِينَ

20. (Кейин, карвон Мисрга етиб келгач), уни арзон баҳода — бир неча тангага сотиб юбордилар. (Чунки) улар (Юсуфга) қизиқмаган эдилар.
____________________
И з о ҳ. Карвоннинг Юсуфни арзон баҳода сотиб юборганига яна бир сабаб, унинг эгаси чиқиб қолишидан қўрқишгани эди. Аммо Юсуф бир балодан — чоҳдан қутулиб, иккинчи балога – тутқунлик, қулликка тутилди.

Tafsir

Сувчи ва унинг шериклари Мисрда Юсуфни арзон баҳога, бир неча дирҳамларга сотиб юбордилар. Чунки уларни Юсуф ҳам, унинг пули ҳам қизиқтирмас эди. Ундан тезроқ қутулиб олишнигина ўйлардилар. Чунки улар Юсуфнинг қул эмаслигини билиб қолгандилар. Қариндошлари билиб қолишидан қўрқардилар. Бу ҳам Аллоҳ таолонинг у кишига кўрсатган бир марҳамати эди.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing