Sura 12 · Para 13
Yusuf · 12:102
ذَٰلِكَ مِنْ أَنْبَاءِ الْغَيْبِ نُوحِيهِ إِلَيْكَ ۖ وَمَا كُنْتَ لَدَيْهِمْ إِذْ أَجْمَعُوا أَمْرَهُمْ وَهُمْ يَمْكُرُونَ
102. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), бу Биз сизга ваҳий қилаётган ғайб хабарларидандир. (Чунки сиз Юсуфнинг оға-инилари) макр-ҳийла билан ўзларининг режаларини тузиб иттифоқ қилишаётган пайтларида уларнинг ёнларида ҳозир эмасдингиз.
Tafsir
Эй Пайғамбар, Юсуф ва унинг акалари ҳақидаги бу қиссани сиз билмас эдингиз. Ҳийла-найранглар ишлатиб, уни қуддуққа ташламоқчи бўлганларида уларнинг ёнида бўлмагансиз. Уни сизга Биз ваҳий қиляпмиз.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing