Sura 110 · Para 30

An-Nasr · 110:3

فَسَبِّحْ بِحَمْدِ رَبِّكَ وَاسْتَغْفِرْهُ ۚ إِنَّهُ كَانَ تَوَّابًا

3. Дарҳол Парвардигорингизга ҳамд айтиш билан (У зотни ҳар қандай «шерик»лардан) покланг ва У зотдан мағфират сўранг! Зеро, У тавбаларни қабул қилгувчи бўлган Зотдир.
____________________
И з о ҳ. Ушбу сураи каримада мўмин-мусулмонларнинг вазифаси имконлари борича диннинг равнақи йўлида саъй-ҳаракат қилиш эканига, ғалабани эса ёлғиз Аллоҳ таолонинг Ўзи беришига ишора бор.

Tafsir

Билингки, Сиз махсус вазифа билан юборилгансиз ва булар ўша вазифангиз ниҳоясига етаётганининг белгисидир. Шундай экан, нусрат ва фатҳ неъматларига шукр қилиб, Парвардигорингизга ҳамд айтинг, Ундан мағфират сўранг. Зеро, У бандаларнинг тавбаларини қабул қилувчи ва кечирувчи Зотдир.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing