Sura 11 · Para 12

Hud · 11:90

وَاسْتَغْفِرُوا رَبَّكُمْ ثُمَّ تُوبُوا إِلَيْهِ ۚ إِنَّ رَبِّي رَحِيمٌ وَدُودٌ

90. «Парвардигорингиздан мағфират сўрангиз, сўнг Унга тавба-тазарру қилингиз! Албатта, Парвардигорим (тавба қилгувчиларга) марҳамат қилгувчи ва (уларни) дўст тутгувчидир».
____________________
И з о ҳ. Ушбу оятда Аллоҳ азза ва жаллага «раҳмат» (раҳмат қилиш) ва «маваддат» (дўст тутиш) сифатини Унинг улуғлигига лойиқ тарзда исбот қилиш бор.

Tafsir

Парвардигорингиздан мағфират сўрангиз. Кейин гуноҳларингиздан тавба қилингиз. Албатта, Парвардигорим тавба қилгувчиларга раҳм қиладиган ва уларни яхши кўрадиган Зотдир.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing