Sura 11 · Para 12
Hud · 11:74
فَلَمَّا ذَهَبَ عَنْ إِبْرَاهِيمَ الرَّوْعُ وَجَاءَتْهُ الْبُشْرَىٰ يُجَادِلُنَا فِي قَوْمِ لُوطٍ
74. Энди қачонки Иброҳимдан қўрқув кетиб, унга хушхабар етгач, Биз (яъни, фаришталаримиз) билан Лут қавми (уларни ҳалок қилишга шошмаслик) ҳақида баҳслаша бошлади.
____________________
И з о ҳ. Муфассирларнинг ёзишича, Иброҳим алайҳиссалом фаришталардан Лут қавмининг ҳалок қилиниши ҳақида эшитганида, уларга: «Агар у жойда кофирлар орасида элликта мусулмон ҳам бўлса, барибир ҳалок қилаверасизларми?», деган экан. Улар: «Йўқ», деб жавоб қилишгач, «Агар қирқта мусулмон бўлса-чи?», деб сўрайди, Улар: «Йўқ, ҳалок қилмаймиз», дейишади. Ниҳоят, Иброҳим: «Агар у жойда битта мусулмон бўлса-чи?», деганида, улар яна: «Йўқ, у кофирлар орасида битта мусулмон бўлса ҳам, уларни ҳалок этмаймиз», деб жавоб беришгач, Иброҳим: «Ахир у ерда Лут бор-ку?», дейди. Шунда фаришталар Лут ва унга иймон келтирган кишиларга Аллоҳ таоло нажот беришини айтадилар.

Tafsir
Иброҳим меҳмонлари овқат емаганидан хавфсираган эди. Уларнинг фаришталар экани аниқ бўлгач, ундан қўрқув кетди. Кейин унга Исҳоқнинг, ортидан эса Яъқубнинг туғилиши ҳақида хушхабар келгач, элчиларимиз билан Лут қавмига жазони кечиктириш ҳамда Лут билан оиласини асраб қолиш ҳақида баҳслаша бошлади.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing