Sura 11 · Para 12
Hud · 11:71
وَامْرَأَتُهُ قَائِمَةٌ فَضَحِكَتْ فَبَشَّرْنَاهَا بِإِسْحَاقَ وَمِنْ وَرَاءِ إِسْحَاقَ يَعْقُوبَ
71. (Парда ортида Иброҳимнинг) хотини турган эди. У (фаришталарнинг Лут қавмини ҳалок қилиш учун келганликларини эшитиб) кулди — хурсанд бўлди. Шунда Биз (фаришталаримиз воситасида) у аёлга Исҳоқ (исмли ўғил кўриши) ҳақида ва Исҳоқдан кейин Яъқуб (исмли набира кўриши) ҳақида хабар бердик.
Tafsir
Иброҳимнинг хотини Сора ҳам ўша ерда турганди. Биз унга Исҳоқнинг туғилиши, Исҳоқдан эса Яъқуб исмли набира кўриши ҳақида хушхабар бердик. У хурсанд бўлиб кулди.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing