Sura 11 · Para 12

Hud · 11:6

۞ وَمَا مِنْ دَابَّةٍ فِي الْأَرْضِ إِلَّا عَلَى اللَّهِ رِزْقُهَا وَيَعْلَمُ مُسْتَقَرَّهَا وَمُسْتَوْدَعَهَا ۚ كُلٌّ فِي كِتَابٍ مُبِينٍ

6. Ўрмалаган нарса борки, барчасининг ризқи Аллоҳнинг зиммасидадир. У зот уларнинг турар жойларини ҳам, борар жойларини ҳам билур. Ҳамма нарса очиқ-равшан Китобда бордир.
____________________
И з о ҳ. Бу оятдаги очиқ-равшан Китобдан мурод Лавҳул-Маҳфуздир. Лавҳул-Маҳфуз коинотдаги ўтган, ҳозир мавжуд ва келажакда бўладиган барча воқеа, ҳодиса ва нарсалар битилган ўчмас Лавҳ, яъни Аллоҳ таолонинг билимидир.

Tafsir

Ер юзида ўрмалаган нарса борки, ҳар қанча кичик бўлмасин, ҳаммасининг ризқини Аллоҳ беради. Бу Аллоҳнинг фазлу карами. Аллоҳ уларнинг шу заминдаги турар жойини ҳам, ўлгандан кейин қаерга боришини ҳам билади. Ҳаммасининг ризқи ҳам, турар жойи ҳам, борар жойи ҳам Очиқ Китобда, яъни, Лавҳул-Маҳфузда бор.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing