Sura 11 · Para 12
Hud · 11:56
إِنِّي تَوَكَّلْتُ عَلَى اللَّهِ رَبِّي وَرَبِّكُمْ ۚ مَا مِنْ دَابَّةٍ إِلَّا هُوَ آخِذٌ بِنَاصِيَتِهَا ۚ إِنَّ رَبِّي عَلَىٰ صِرَاطٍ مُسْتَقِيمٍ
56. «Мен фақат менинг ҳам, сизларнинг ҳам Парвардигоримиз бўлган Аллоҳга суяндим. Ўрмалаган нарса борки, барчаси У зотнинг қўл остидадир. Парвардигорим, шак-шубҳасиз, Тўғри Йўлдадир».
Tafsir
Мен ёлғиз Аллоҳга таваккул қилдим, ёлғиз У Зотга таяндим. У менинг ҳам Парвардигоримдир, сизнинг ҳам Парвардигорингиздир. Замин узра бирон бир ўрмалаган жон йўқки, У Зотнинг мулки ва салтанатидан ташқарида бўлса. Ҳаммасини Ўзи истаганича бошқаради. Парвардигорим ҳақиқат ва адолат устидадир. У Зот сизларни менга ҳукмрон қилиб қўймайди. Зеро, мен ҳақ устидаман, сизлар эса ботил устидасизлар.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing