Sura 11 · Para 12

Hud · 11:54

إِنْ نَقُولُ إِلَّا اعْتَرَاكَ بَعْضُ آلِهَتِنَا بِسُوءٍ ۗ قَالَ إِنِّي أُشْهِدُ اللَّهَ وَاشْهَدُوا أَنِّي بَرِيءٌ مِمَّا تُشْرِكُونَ

54. «Бизлар фақат: «Сени худоларимиздан бири, бир бало (яъни, мажнун) қилиб қўйган», деймиз, холос». У (Ҳуд) айтди: «Албатта, мен Аллоҳни гувоҳ келтираман, яна ўзларингиз ҳам гувоҳ бўлингларки, мен сизларнинг (сохта-ёлғон худоларни) шерик қилишингиздан безорман.

Tafsir

«Биз фақат: «Бизни худоларимизга ибодат қилишдан қайтарганинг учун сени улардан бири чалибди», деймиз, холос». Ҳуд деди: «Албатта, мен Аллоҳни гувоҳ қиламан ва сизлар ҳам гувоҳ бўлингизким, шубҳасиз, мен сизларнинг худоларингизга ибодат қилишдан покман. Ўша худоларингизга қўшилиб, менга қарши нима макр қила олсангиз, қилаверинг. Муҳлат ҳам бериб ўтирманглар".

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing