Sura 11 · Para 11

Hud · 11:3

وَأَنِ اسْتَغْفِرُوا رَبَّكُمْ ثُمَّ تُوبُوا إِلَيْهِ يُمَتِّعْكُمْ مَتَاعًا حَسَنًا إِلَىٰ أَجَلٍ مُسَمًّى وَيُؤْتِ كُلَّ ذِي فَضْلٍ فَضْلَهُ ۖ وَإِنْ تَوَلَّوْا فَإِنِّي أَخَافُ عَلَيْكُمْ عَذَابَ يَوْمٍ كَبِيرٍ

3. (Аллоҳ сизларга амр қилурки), Парвардигорингиздан мағфират сўранглар, сўнгра Унинг Ўзига тавба қилинглар, шунда (У) сизларни маълум муддатгача (ажалларингиз етгунича) чиройли мато — фойдаланиш билан фойдалантирур ва ҳар бир яхшилик соҳибига яхшилик (яъни, ажр — мукофот) берур. Агар юз ўгирсангизлар, у ҳолда Мен сизларга Улуғ Кун (яъни, Қиёмат Куни) азоби етишидан қўрқаман.

Tafsir

Эй одамлар, гуноҳларингиз учун Парвардигорингиздан мағфират сўрангиз. Қилган хатоларингизга пушаймон бўлиб, У Зотга тавба қилингиз. Шунда У Зот сизларга то ажалингиз келгунига қадар дунё ҳаётидан чиройли фойданиб олиш имконини беради. Ким янада кўпроқ амал ва тоат қилса, савобини кўпайтириб беради. Мен Парвардигорим тарафидан олиб келган рисолатга иймон келтиришдан бош тортсангиз, бас, мен Қиёмат кунининг даҳшатли азоби бошингизга тушишидан қўрқаман.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing