Sura 11 · Para 12
Hud · 11:29
وَيَا قَوْمِ لَا أَسْأَلُكُمْ عَلَيْهِ مَالًا ۖ إِنْ أَجْرِيَ إِلَّا عَلَى اللَّهِ ۚ وَمَا أَنَا بِطَارِدِ الَّذِينَ آمَنُوا ۚ إِنَّهُمْ مُلَاقُو رَبِّهِمْ وَلَٰكِنِّي أَرَاكُمْ قَوْمًا تَجْهَلُونَ
29. «Эй қавмим, мен сизлардан бу (даъватим) учун мол-дунё сўрамайман. Менинг ажр-мукофотим фақат Аллоҳнинг зиммасидадир. Ва мен (сизнинг сўзингизга кириб) иймон келтирган кишиларни (ҳузуримдан) қувмайман ҳам. Чунки улар Парвардигорга рўбарў бўлгувчидирлар (бас, агар камбағал бўлганлари учун уларни ҳузуримдан ҳайдасам, албатта, Қиёмат Кунида Парвардигорга устимдан шикоят қилурлар). Лекин мен сизларнинг нодон қавм эканлигингизни кўрмоқдаман».
____________________
И з о ҳ. Нуҳ пайғамбар қавми орасидаги боён-зодагонлар унга: «Агар атрофингдаги ялангоёқларни ҳайдасанг, биз сенга иймон келтирган бўлардик», деганларида, пайғамбар уларга жавобан: «Мен уларни ҳайдамайман, лекин сизлар бу талабингиз билан кишининг улуғ ёки пасткашлигини, унинг бой ёки камбағаллиги билан ўлчайдиган нодон қавм эканлигингизни билдирдингиз», дейди.

Tafsir
Эй қавмим, рисолатни етказаётганим учун сизлардан мол-давлат сўрамайман. Савобимни бериш фақат Аллоҳнинг зиммасидадир. Мен иймон келтирган камбағалларни ҳузуримдан қувиб соладиган одам эмасман. Сизлар уларни қувиб солишимни талаб қилган эдингизлар. Улар Қиёмат куни Парвардигорига йўлиқадиган зотлардир. Ўшанда Аллоҳ уларни иймонларига яраша мукофотлагай. Лекин мен сизларнинг нодон қавм эканингизни, даъватнинг моҳиятини англамасдан, камбағал, ночор кишиларни ҳузуримдан қувиб солишимни талаб қилаётганларингизни кўриб турибман.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing