Sura 11 · Para 12

Hud · 11:20

أُولَٰئِكَ لَمْ يَكُونُوا مُعْجِزِينَ فِي الْأَرْضِ وَمَا كَانَ لَهُمْ مِنْ دُونِ اللَّهِ مِنْ أَوْلِيَاءَ ۘ يُضَاعَفُ لَهُمُ الْعَذَابُ ۚ مَا كَانُوا يَسْتَطِيعُونَ السَّمْعَ وَمَا كَانُوا يُبْصِرُونَ

20. Ундай кимсалар Ер юзида (ҳеч қаерга) қочиб қутулолмас ва улар учун Аллоҳдан ўзга дўстлар-ёрдамчилар ҳам бўлмас. Уларга азоб бир неча баробар қилинур. (Гарчи уларга Ҳақни эшитиб, кўришлари учун қулоқ, кўз берилган бўлса-да), эшитгувчи ҳам, кўргувчи ҳам бўлмадилар.

Tafsir

Мана шу сифатларга эга бўлган кимсалар ер юзида Аллоҳнинг азобидан қочиб-қутула олмадилар. Уларга Аллоҳдан ўзга мададкорлар ҳам, иттифоқдошлар ҳам топилмадики, уларни азобдан қутқариб қолса. Ўзлари ҳам Аллоҳнинг йўлига юрмай, ўзгаларни ҳам ундан тўсганлари учун Қиёмат куни азоб уларга бир неча баробар қилиб берилур. Ҳақдан юз ўгирганлари боис бу дунёда ҳаққа, ҳидоятга қулоқ солмадилар, Аллоҳнинг коинотдаги оят-аломатларини кўра билмадилар.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing