Sura 11 · Para 12
Hud · 11:18
وَمَنْ أَظْلَمُ مِمَّنِ افْتَرَىٰ عَلَى اللَّهِ كَذِبًا ۚ أُولَٰئِكَ يُعْرَضُونَ عَلَىٰ رَبِّهِمْ وَيَقُولُ الْأَشْهَادُ هَٰؤُلَاءِ الَّذِينَ كَذَبُوا عَلَىٰ رَبِّهِمْ ۚ أَلَا لَعْنَةُ اللَّهِ عَلَى الظَّالِمِينَ
18. Аллоҳ шаънига ёлғон тўқиган кимсадан ҳам золимроқ ким бор?! Ундай кимсалар (Қиёмат Кунида) Парвардигорларига рўбарў қилинурлар ва барча гувоҳ: «Мана шулар Парвардигор шаънига ёлғон сўзларини сўзлаганлар», дейдилар. Огоҳ бўлингизким, бундай золимларга Аллоҳнинг лаънати бўлур.
Tafsir
Аллоҳ шаънига "боласи бор", "шериги бор", дея ёлғон тўқиган одамдан ҳам золимроқ кимса йўқдир. Ана ўшалар Қиёмат куни Парвардигорларига рўбарў қилинурлар ва қилган амалларидан ҳисоб олинур. Ўшанда фаришта ва пайғамбарлардан иборат бўлган гувоҳлар: "Мана шулар "боласи бор", "шериги бор", дея Аллоҳ шаънига ёлғон тўқиганлар", дерлар. Огоҳ бўлингизким, Аллоҳ шаънига ёлғон тўқиган золимларни Аллоҳ Ўз раҳматидан қувгай.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing