Sura 11 · Para 12

Hud · 11:12

فَلَعَلَّكَ تَارِكٌ بَعْضَ مَا يُوحَىٰ إِلَيْكَ وَضَائِقٌ بِهِ صَدْرُكَ أَنْ يَقُولُوا لَوْلَا أُنْزِلَ عَلَيْهِ كَنْزٌ أَوْ جَاءَ مَعَهُ مَلَكٌ ۚ إِنَّمَا أَنْتَ نَذِيرٌ ۚ وَاللَّهُ عَلَىٰ كُلِّ شَيْءٍ وَكِيلٌ

12. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), эҳтимол, сиз (мушриклар): «Унга осмондан хазина — бойлик туширилса ёки у билан бирга (унинг пайғамбар эканлигини тасдиқлайдиган) бирон фаришта келса бўлмасмиди?», деганлари сабабли ўзингизга ваҳий қилинаётган оятларнинг айримларини (уларга етказишни) тарк қиларсиз ва шу сабабли, дилингиз сиқилар? (Йўқ, сиз ўзингизга нозил қилинган оятларни тўла-тўкис ҳолида кишиларга етказаверинг, чунки) фақатгина сиз (кофирларни дўзах азобидан) огоҳлантиргувчисиз, холос. Аллоҳ ҳамма нарсанинг устида (кузатиб, билиб тургувчи) Вакилдир.

Tafsir

Эй Пайғамбар, эҳтимол сиз уларнинг куфри, саркашлиги, мўжизалар талаб қилишлари каби ишлари туфайли Аллоҳ сизга етказишни буюрган айрим буйруқларни уларга оғирлик қилиб қолмаслиги учун тарк этаётгандирсиз. Уларни етказсам: "У билан бирга уни бой қиладиган бир хазина ҳам нозил қилинмабди-да ёки унинг ҳақлигини тасдиқлайдиган бир фаришта ҳам келмабди-да", деб қолишларидан юрагингиз безовта бўлаётгандир. Сиз ҳеч нарсани қолдирмай, ҳаммасини етказаверинг. Чунки сиз фақат огоҳлантирувчисиз, холос. Аллоҳ етказишни буюрган ишни етказасиз. Сиз улар талаб қилаётган мўжизаларни келтиришингиз шарт эмас. Аллоҳ ҳаммасини кўриб-билиб, кузатиб турибди.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing