Sura 11 · Para 12

Hud · 11:112

فَاسْتَقِمْ كَمَا أُمِرْتَ وَمَنْ تَابَ مَعَكَ وَلَا تَطْغَوْا ۚ إِنَّهُ بِمَا تَعْمَلُونَ بَصِيرٌ

112. Бас, (эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), сиз ва сиз билан бирга тавба қилган зотлар ўзингизга буюрилгани янглиғ Тўғри Йўлда бўлингиз! Туғёнга тушмангиз! Албатта, У зот қилаётган амалларингизни кўриб тургувчидир.
____________________
И з о ҳ. Ривоят қилинишича, Қуръон оятларидан бирон оят Муҳаммад алайҳис-салоту вас-саломга юқоридаги оятчалик қийин — оғир кўринмаган экан. Зеро, у киши пайғамбар бўлганлари учун ҳам Тўғри Йўлда Аллоҳ буюрганича яшаб ўтиш нақадар қийин эканлигини ҳаммадан яхшироқ англар эдилар. Шунинг учун ҳам у зот мана шу оят нозил бўлганида «Шайябатний Ҳуд» — яъни, «Ҳуд мени қаритди», деган эканлар.

Tafsir

Эй Пайғамбар, Парвардигорингиз қандоқ буюрган бўлса, ўшандоқ тўғри йўлни маҳкам тутиб, У Зотнинг буйруқларини бажаринг ва тақиқларидан тийилинг. Сиз билан бирга тавба қилган мўминлар ҳам худди сиздек бўлсинлар. Гуноҳлар қилиб, ҳаддингиздан ошманглар. У Зот қилаётган ишларингизни кўриб тургувчидир. Биронта амалингиз У Зотдан яширин қолмайди ва яқинда амалларингизга яраша жазо ёки мукофотингизни беради.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing