Sura 11 · Para 12

Hud · 11:107

خَالِدِينَ فِيهَا مَا دَامَتِ السَّمَاوَاتُ وَالْأَرْضُ إِلَّا مَا شَاءَ رَبُّكَ ۚ إِنَّ رَبَّكَ فَعَّالٌ لِمَا يُرِيدُ

107. Улар унда осмонлар ва Ер тургунча қолурлар, магар Парвардигорингиз хоҳласа (яна Ўзи хоҳлаган ҳукмини қилур). Зотан, Парвардигорингиз фақат Ўзи истаган ишни қилгувчи Зотдир!
____________________
И з о ҳ. Исломий ақидага кўра, Аллоҳ таоло икки олам подшоҳи бўлгани учун бу дунёда ҳам, Охиратда ҳам барча ишлар фақат Унинг истак-хоҳишига мавқуфдир. Бинобарин, мўминлар «биз жаннатимиз», деб ўзларидан кетмасликлари, гуноҳкорлар эса «бизнинг дўзахга тушишимиз аниқ», деб ноумидликка берилмай, ўзларини ўнглаб Ҳақ йўлга интилишлари лозимдир.

Tafsir

У ерда абадий қоладилар. Модомики, осмонлару ер бор экан, ундан чиқмайдилар. Фақат Аллоҳ Ўзи хоҳлаб чиқарганлари бундан мустасно. Улар муваҳҳид осийлардир. Эй Пайғамбар, Парвардигорингиз Ўзи хоҳлаган ишни қилгувчидирки, У Зотни ҳеч кимса ҳеч ишга мажбур қила олмас.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing