Sura 11 · Para 11
Hud · 11:1
الر ۚ كِتَابٌ أُحْكِمَتْ آيَاتُهُ ثُمَّ فُصِّلَتْ مِنْ لَدُنْ حَكِيمٍ خَبِيرٍ
1. Алиф, Лом, Ро. (Ушбу Китоб) ҳикмат Соҳиби ва (ҳамма нарсадан) хабардор Зот — Аллоҳ томонидан оятлари бузилмайдиган мустаҳкам ва муфассал қилиб (нозил қилинган) бир Китобдир.
Tafsir
Алиф. Лом. Ро. Бу ҳарфлар ҳақида "Бақара" сурасида айтиб ўтдик. Қуръон оятлари шаклда ҳам, маънода ҳам пухта қилинган. Унда ноўрин ишлатилган бирон ҳарфни, бирон нуқсонни кўрмайсиз. Бундан ташқари у ҳалол-ҳаромни, буйруқ-тақиқни, ваъда-ваъидни, қиссаларни баён қилиб келган китоб. У тадбирию шариатида ҳикмат билан иш қиладиган, бандаларининг аҳволидан ва улар учун нима яхшилигидан хабардор Зот тарафидан нозил қилинган.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing