Sura 10 · Para 11
Yunus · 10:9
إِنَّ الَّذِينَ آمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ يَهْدِيهِمْ رَبُّهُمْ بِإِيمَانِهِمْ ۖ تَجْرِي مِنْ تَحْتِهِمُ الْأَنْهَارُ فِي جَنَّاتِ النَّعِيمِ
9. Иймон келтириб, яхши амаллар қилган зотларни эса иймон-эътиқодлари сабабли Парвардигорлари ҳидоят қилур — ноз-неъмат боғларида остларидан дарёлар оқиб турур.
Tafsir
Аллоҳга иймон келтириб, яхши амалларни қилган кишиларни иймонлари сабабли Аллоҳ Ўзининг ризосига олиб борадиган ишларни қилишга муваффақ айлайди. Кейин Аллоҳ уларни Қиёмат кунида остидан анҳорлар оқиб ўтадиган доимий неъмат жаннатларига киритади.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing