Sura 10 · Para 11

Yunus · 10:87

وَأَوْحَيْنَا إِلَىٰ مُوسَىٰ وَأَخِيهِ أَنْ تَبَوَّآ لِقَوْمِكُمَا بِمِصْرَ بُيُوتًا وَاجْعَلُوا بُيُوتَكُمْ قِبْلَةً وَأَقِيمُوا الصَّلَاةَ ۗ وَبَشِّرِ الْمُؤْمِنِينَ

87. Биз Мусо ва унинг биродарига: «Қавмларингиз учун Мисрда уйлар тайёрланглар ва бу уйларингизни қибла-намозгоҳ қилиб (у уйларда) намозни тўкис адо қилинглар. (Эй Мусо), иймон келтирган зотларга (тез орада ғалаба қилишлари ҳақида) хушхабар беринг», деб ваҳий юбордик.
____________________
И з о ҳ. Фиръавн ва унинг одамлари Бани Исроил қавмини қўрқитиб, уларнинг ибодатхоналарини вайрон қилиб юборганида, Аллоҳ таоло Ўз пайғамбарлари Мусо ва Ҳорунга юқорида мазкур бўлган фармонни ваҳий қилиб юборган ва уларга яқин орада Фиръавн зулмидан халос бўлиб ғалаба қозонишлари ҳақида хушхабар берган.

Tafsir

Мусо ва унинг биродари Ҳорун алайҳимассаломга шундай ваҳий юбордик: "Ёлғиз Аллоҳга ибодат қилиш учун қавмингизга шаҳардан уйлар тайёрлангиз. Уйларингизни қибла - Байтул-Мақдис тарафига қаратингиз. Намозни тўкис адо этингиз. Эй Мусо, мўминларга Аллоҳнинг мадади, қўллови келиши, душманлар ҳалокатга учраб, ер юзи уларга қолиши ҳақидаги хушхабарни етказ".

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing