Sura 10 · Para 11

Yunus · 10:5

هُوَ الَّذِي جَعَلَ الشَّمْسَ ضِيَاءً وَالْقَمَرَ نُورًا وَقَدَّرَهُ مَنَازِلَ لِتَعْلَمُوا عَدَدَ السِّنِينَ وَالْحِسَابَ ۚ مَا خَلَقَ اللَّهُ ذَٰلِكَ إِلَّا بِالْحَقِّ ۚ يُفَصِّلُ الْآيَاتِ لِقَوْمٍ يَعْلَمُونَ

5. У (Аллоҳ) қуёшни (кундузлари) зиё сочгувчи, ойни эса (кечалари) нур — ёруғлик қилган ва сизлар йилларнинг саноғини ҳамда (вақтларнинг) ҳисобини билишларингиз учун уни (яъни, ойни бир қанча) манзил-буржларга бўлиб қўйган Зотдир. Ҳеч шак-шубҳасиз, Аллоҳ бу (борлиқни) ҳақ (қонун ва мақсад) билан яратди. У зот биладиган қавм учун Ўз оятларини муфассал баён қилур.

Tafsir

У шундай зотки, қуёшни ҳамма жойни ёритадиган зиё, ойни эса нур таратадиган нур қилди. Эй одамлар, қуёш орқали кунлар сонини, ой орқали эса ойлар ва йиллар сонини билиб олишингиз учун уни 28 манзилга бўлиб қўйди. Бир манзилдан иккинчисига бир кеча-кундузда етиб боради. Аллоҳ осмонлару ердаги ва улар орасидаги барча нарсаларни фақат ҳақ билан яратиб, Ўзининг қудрати ва буюклигини одамларга намойиш қилди. Аллоҳ Ўзининг ягоналигига далолат қилувчи бу ёрқин далил ва ҳужжатларни далил ва ҳужжат нималигини биладиган қавм учун батафсил баён қилади.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing