Sura 10 · Para 11

Yunus · 10:39

بَلْ كَذَّبُوا بِمَا لَمْ يُحِيطُوا بِعِلْمِهِ وَلَمَّا يَأْتِهِمْ تَأْوِيلُهُ ۚ كَذَٰلِكَ كَذَّبَ الَّذِينَ مِنْ قَبْلِهِمْ ۖ فَانْظُرْ كَيْفَ كَانَ عَاقِبَةُ الظَّالِمِينَ

39. Йўқ! Улар Қуръон илмини эгалламасдан ва уларга унинг таъвил — моҳияти аён бўлмасдан туриб «ёлғон», дедилар. Улардан аввалгилар ҳам (ўз пайғамбарларининг сўзларини) мана шундай «ёлғон», деган эдилар. Мана энди ундай золим кимсаларнинг оқибати қандай бўлганини кўринг.

Tafsir

Улар қулоқ солиш, тушуниш, фикр қилиш ўрнига шоша-пиша ёлғонга чиқара қолдилар. Ҳали уларга Қуръон огоҳлантирган азоб келмаганди. Лекин келиши яқинлашиб қолганди. Олдинги умматлар ҳам худди шундай ёлғонга чиқаргандилар. Кейин улар бошига мусибат, азоб тушганди. Эй Пайғамбар, ҳақни ёлғонга чиқарган умматлар оқибати қандай бўлгани ҳақида фикр юритинг. Аллоҳ уларни ҳалок қилганди-ку.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing