Sura 10 · Para 11
Yunus · 10:31
قُلْ مَنْ يَرْزُقُكُمْ مِنَ السَّمَاءِ وَالْأَرْضِ أَمَّنْ يَمْلِكُ السَّمْعَ وَالْأَبْصَارَ وَمَنْ يُخْرِجُ الْحَيَّ مِنَ الْمَيِّتِ وَيُخْرِجُ الْمَيِّتَ مِنَ الْحَيِّ وَمَنْ يُدَبِّرُ الْأَمْرَ ۚ فَسَيَقُولُونَ اللَّهُ ۚ فَقُلْ أَفَلَا تَتَّقُونَ
31. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом) айтинг: «Ким сизларга осмон ва заминдан ризқ берур ёки ким қулоқ-кўзларингизга эгалик қилур?! Ким ўликдан тирикни чиқарур ва тирикдан ўликни чиқарур ҳамда ким барча ишларни тадбир қилиб турур?!» Улар албатта: «Аллоҳ», дейдилар. Бас, сиз айтинг: «Ахир Ўша зотдан қўрқмайсизларми?!»
Tafsir
Эй, Пайғамбар, айтинг: «Ким сизларга осмондан ёмғир ёғдириб, ердан эса уруғ унидириб, унга турли маъданларни жойлаб ризқ берур? Ким қулоқ ва кўзларга эгалик қилур? Ким бир томчи ўлик сувдан инсондек тирик мавжудотни, ўлик тухумдан тирик жўжани чиқарур? Ким тирик ҳайвондан ўлик бир томчи сувни, тирик қушдан эса ўлик тухумни чиқарур? Осмонлару ернинг ва улар орасидаги махлуқотларнинг барча ишларини ким тадбир қилиб турур?» Улар албатта: «Бу ишларнинг ҳаммасини Аллоҳ қилади», деб жавоб берадилар. Шунда сиз айтинг: «Шуни билмайсизларми? Аллоҳдан буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш ила тақво қилмайсизларми?!»
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing