Sura 10 · Para 11
Yunus · 10:20
وَيَقُولُونَ لَوْلَا أُنْزِلَ عَلَيْهِ آيَةٌ مِنْ رَبِّهِ ۖ فَقُلْ إِنَّمَا الْغَيْبُ لِلَّهِ فَانْتَظِرُوا إِنِّي مَعَكُمْ مِنَ الْمُنْتَظِرِينَ
20. Улар: «Унга (яъни, Муҳаммад алайҳис-салоту вас-саломга) Парвардигори томонидан оят-мўъжиза тушса эди», дейдилар. Бас, (эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), айтинг: «Ғайб (яъни, келажак ва инсон идрокидан махфий бўлган барча нарсалар билими) фақат Аллоҳникидир. Бас, кутаверинглар. Мен ҳам сизлар билан бирга кўз тутгувчиларданман».
Tafsir
Мушриклар: «Муҳаммадга Парвардигори томонидан унинг ҳақ эканига далолат қиладиган бир белги тушса эди», дейдилар. Эй Пайғамбар, айтинг: «Оятлар, белгилар нозил бўлиши ғайб илмидир. Ғайб эса ёлғиз Аллоҳникидир. Сизлар инсон ҳис эта оладиган шундай оят-белгиларни кутаверинглар. Мен ҳам сизлар билан бирга мунтазирларданман».
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing