Sura 10 · Para 11
Yunus · 10:18
وَيَعْبُدُونَ مِنْ دُونِ اللَّهِ مَا لَا يَضُرُّهُمْ وَلَا يَنْفَعُهُمْ وَيَقُولُونَ هَٰؤُلَاءِ شُفَعَاؤُنَا عِنْدَ اللَّهِ ۚ قُلْ أَتُنَبِّئُونَ اللَّهَ بِمَا لَا يَعْلَمُ فِي السَّمَاوَاتِ وَلَا فِي الْأَرْضِ ۚ سُبْحَانَهُ وَتَعَالَىٰ عَمَّا يُشْرِكُونَ
18. Улар Аллоҳни қўйиб, ўзларига зиён ҳам, фойда ҳам етказа олмайдиган нарсаларга ибодат қиладилар ва: «Ана шу нарсалар Аллоҳ ҳузурида бизларнинг оқловчиларимиз», дейдилар. Айтинг: «Аллоҳга осмонлар ва Ердаги У зот билмайдиган нарсаларни (шерикларни) билдириб қўймоқчимисизлар?!» Аллоҳ уларнинг (мушрикларнинг) ширкларидан пок ва юксак бўлган Зотдир.
Tafsir
Мушриклар Аллоҳни қўйиб, ўзларига зарар ҳам, фойда ҳам келтира олмайдиган мавҳум, хаёлий маъбудларга ибодат қиладилар. Яна улар ҳақида: «Улар бизнинг Аллоҳ ҳузуридаги шафоат қиладиган воситачиларимиз, уларни восита қилсак, Аллоҳ бизни гуноҳларимиз учун азобламайди», дейдилар. Эй Пайғамбар, айтинг: «Аллоҳни осмонлару ердаги У зот билмайдиган шерикларидан хабардор қилиб қўймоқчи бўляпсизларми?!» Аллоҳ уларнинг ёлғон ва ботилдан иборат ширкларидан пок ва олий бўлган Зотдир.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing