إِنَّا أَنْزَلْنَاهُ فِي لَيْلَةِ الْقَدْرِ1
1. Албатта Биз у (Қуръон)ни Қадр кечасида нозил қилдик.
وَمَا أَدْرَاكَ مَا لَيْلَةُ الْقَدْرِ2
2. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), Қадр кечаси нима эканлигини сиз қаердан билар эдингиз?
لَيْلَةُ الْقَدْرِ خَيْرٌ مِنْ أَلْفِ شَهْرٍ3
3. Қадр кечаси минг ойдан яхшироқдир.
____________________
И з о ҳ. Демак у кечада қилинган тоат-ибодат ҳам минг ойлик ибодатдан яхшироқ бўлади. Биз бу кечанинг баракоти ҳақида «Духон» сурасининг 2-5 оятлари таржимаси ва изоҳида айтиб ўтган эдик. Кўпчилик уламоларнинг айтишларича, Қадр кечаси рамазон ойининг йигирма еттинчи кечасидир.
تَنَزَّلُ الْمَلَائِكَةُ وَالرُّوحُ فِيهَا بِإِذْنِ رَبِّهِمْ مِنْ كُلِّ أَمْرٍ4
4. У (кеча)да фаришталар ва Руҳ (яъни, Жаброил алайҳиссалом) Парвардигорларининг изни-ихтиёри ила (йил давомида қилинадиган) барча ишлар билан (осмондан заминга) тушурлар.
سَلَامٌ هِيَ حَتَّىٰ مَطْلَعِ الْفَجْرِ5
5. У (кеча) то тонг отгунича тинчлик-омонликдир.