Ad-Duha

سورة الضحى

Sura 93 · Makkiy · 11 oyat

93:1Para 30 · b. 596

وَالضُّحَىٰ1

1. Чошгоҳ вақтига қасам.
93:2Para 30 · b. 596

وَاللَّيْلِ إِذَا سَجَىٰ2

2. (Ўз зулмати билан чор-атрофни) қоплаб-ўраб олган кечага қасамки,
93:3Para 30 · b. 596

مَا وَدَّعَكَ رَبُّكَ وَمَا قَلَىٰ3

3. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), Парвардигорингиз сизни тарк этгани ҳам йўқ, ёмон кўриб қолгани ҳам йўқдир.
____________________
И з о ҳ. Ушбу оятлар Пайғамбаримизга ваҳий келиши бир неча муддат тўхтаб қолган ва айрим мушриклар «Мана Муҳаммадни Парвардигори ташлаб кетди», деб гап тарқатган вақтларида нозил бўлгандир. Аллоҳ таоло Ўзи яратган чошгоҳ (ёруғлик) ва кеча (қоронғулик) ҳақига қасам билан Муҳаммад алайҳис-салоту вас-саломни тарк этмагани ва ёмон кўриб қолмагани ҳақида хабар бериш орқали гўё ойнинг (ваҳий келмай қолган) ўн беши қоронғу бўлган бўлса, қолган ўн беши ёруғ бўлишига ишора қилаётгандек.
93:4Para 30 · b. 596

وَلَلْآخِرَةُ خَيْرٌ لَكَ مِنَ الْأُولَىٰ4

4. Албатта Охират сиз учун дунёдан яхшироқдир.

وَلَسَوْفَ يُعْطِيكَ رَبُّكَ فَتَرْضَىٰ5

5. Яқинда Парвардигорингиз сизга (шундай неъматлар) ато этурки, сиз (у илоҳий марҳаматлардан) рози бўлурсиз.
93:6Para 30 · b. 596

أَلَمْ يَجِدْكَ يَتِيمًا فَآوَىٰ6

6. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом, Парвардигорингиз) сизни етим ҳолда топгач, бошпана бермадими?
____________________
И з о ҳ. Бу ўринда Пайғамбар алайҳис-салоту вас-салом ёш гўдаклик чоғларида етим бўлиб қолганларида аввал боболари Абдулмутталиб, сўнгра амакилари Абу Толиб қарамоғларида тарбия топганларига ишора қилинмоқда.
93:7Para 30 · b. 596

وَوَجَدَكَ ضَالًّا فَهَدَىٰ7

7. У зот сизни гумроҳ-ғофил ҳолда топиб, (Ҳақ йўлига) ҳидоят қилиб қўйди-ку!
93:8Para 30 · b. 596

وَوَجَدَكَ عَائِلًا فَأَغْنَىٰ8

8. У зот сизни камбағал ҳолда топиб, бой қилиб қўйди-ку!
93:9Para 30 · b. 596

فَأَمَّا الْيَتِيمَ فَلَا تَقْهَرْ9

9. Бас, энди сиз ҳам етимга қаҳр қилманг!
93:10Para 30 · b. 596

وَأَمَّا السَّائِلَ فَلَا تَنْهَرْ10

10. Сўровчи гадони эса (бирон нарса бермасдан) ҳайдаманг!
93:11Para 30 · b. 596

وَأَمَّا بِنِعْمَةِ رَبِّكَ فَحَدِّثْ11

11. Парвардигорингознинг (сизга ато этган пайғамбарлик ва бошқа барча) неъмати ҳақида (кишиларга доимо) сўзланг!
____________________
И з о ҳ. Ушбу илоҳий йўл-йўриқлар фақат Пайғамбар алайҳис-салоту вас-саломнинг ўзларига тааллуқли бўлмай, балки у зотнинг барча умматларига ҳам алоқадордир. Зеро ҳар бир иймон-эътиқодли кишининг бурчи ўзи фазлу марҳаматига муҳтож бўлган энг олий зот Аллоҳ таолонинг унга ато этган беҳисоб ноз-неъматларини эслаб, ўзига муҳтож бўлган етим-бечораларга зулм қилмай, аксинча уларга қўлидан келганича ёрдам бериб юрмоқдир.

Suraning boshidan ijro etish

Hani Ar-Rifai - Ad-Duha · Tlawati