المختصر (الأوزبكية)
سورة محمد · 47:1الَّذِينَ كَفَرُوا وَصَدُّوا عَنْ سَبِيلِ اللَّهِ أَضَلَّ أَعْمَالَهُمْ
1. Кофир бўлган ва (ўзгаларни ҳам) Аллоҳ йўлидан тўсган кимсаларнинг амалларини (Аллоҳ) зое кетказур.
И з о ҳ. Ушбу оятда ўзлари иймонсиз бўлиб, бошқаларни ҳам дин-иймон йўлидан тўсадиган кимсалар агар яхши амалларни қилсалар ҳам, уларга ҳеч қандай ажр-савоб берилмаслиги баён этилди.
تفسیر
Аолоҳга куфр келтирган ва одамларни Аллоҳнинг йўлидан тўсган кимсаларнинг амалларини Аллоҳ зое кетказур.