المختصر (الأوزبكية)
سورة غافر · 40:83فَلَمَّا جَاءَتْهُمْ رُسُلُهُمْ بِالْبَيِّنَاتِ فَرِحُوا بِمَا عِنْدَهُمْ مِنَ الْعِلْمِ وَحَاقَ بِهِمْ مَا كَانُوا بِهِ يَسْتَهْزِئُونَ
83. Чунки уларга пайғамбарлари (Аллоҳга иймон келтириш ва У зотга бўйинсуниш зарур эканлиги ҳақида) аниқ ҳужжатлар келтирган вақтларида улар ўзларининг олдиларидаги (фақат дунёвий бўлган) билимлари билан шодланиб-мақтандилар (ва пайғамбарлари огоҳлантирган азобни масхара қилиб кулдилар). Ва уларни ўзлари масхара қилгувчи бўлган (азоб) ўраб олди.
تفسیر
Пайғамбарлари уларга ёрқин ҳужжатларни тақдим этганларида ўзларидаги бу ҳужжатларга қарши билимни танладилар. Ҳақни масхара қилганлари туфайли уларни ўша пайғамбарлари огоҳлантирган азоб қамраб олди.