المختصر (الأوزبكية)

سورة إبراهيم · 14:15

وَاسْتَفْتَحُوا وَخَابَ كُلُّ جَبَّارٍ عَنِيدٍ

15. (Сўнгра пайғамбарлар Аллоҳдан) мадад тиладилар ва барча жабркор-саркаш кимсалар бахтсизликка дучор бўлдилар.

تفسیر

Пайғамбарлар Парвардигорларидан душманларига қарши мадад сўрадилар. Шу билан кундек кўриниб турган ҳақни тан олмаган ва унга эргашмаган ҳар бир мутакаббир умидсизликка учради.
المختصر (الأوزبكية) - سورة إبراهيم 14:15 · Tlawati