Al-Mukhtasar (Uzbek)
Al-A'raf · 7:35يَا بَنِي آدَمَ إِمَّا يَأْتِيَنَّكُمْ رُسُلٌ مِنْكُمْ يَقُصُّونَ عَلَيْكُمْ آيَاتِي ۙ فَمَنِ اتَّقَىٰ وَأَصْلَحَ فَلَا خَوْفٌ عَلَيْهِمْ وَلَا هُمْ يَحْزَنُونَ
35. Эй Одам болалари, ҳар қачон сизларга ўзларингиздан бўлган пайғамбарлар Менинг оятларимни сўзлаган ҳолларида келганларида кимда-ким (ширкдан) сақланиб, ўзини ўнглаб олса, уларга хавф-хатар йўқдир ва улар ғамгин бўлмайдилар.
ตัฟซีร
Эй Одам болалари, сизларга Мен тарафимдан ўз қавмингиздан бўлган пайғамбарлар келиб, Мен нозил қилган китобларимни тиловат қилиб берсалар, уларга итоат этинглар, олиб келган ҳукмларига амал қилинглар. Аллоҳдан буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш билан қўрқадиган, солиҳ амаллар қиладиган зотлар учун Қиёмат кунида ҳеч қандай хавф-хатар йўқдир. Улар бу дунёда эриша олмай қолган насибаларига хафа ҳам бўлмайдилар.