Al-Mukhtasar (Uzbek)
Ali 'Imran · 3:94فَمَنِ افْتَرَىٰ عَلَى اللَّهِ الْكَذِبَ مِنْ بَعْدِ ذَٰلِكَ فَأُولَٰئِكَ هُمُ الظَّالِمُونَ
94. Бас, ким мана шундан кейин ҳам Аллоҳга бўҳтон қилса, ана ўшалар зулм қилгувчилардир.
ตัฟซีร
Энди ҳужжат аниқлашганидан кейин Аллоҳга бўҳтон қилиб, Яъқуб алайҳиссалом ўзига ҳаром қилиб олган таомни ундан олдин ҳам ҳаром қилинганди, дейдиганлар очиқ кўриниб турган далилни тан олмайдиган золимлардир.