Al-Mukhtasar (Uzbek)
Al-'Ankabut · 29:7وَالَّذِينَ آمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ لَنُكَفِّرَنَّ عَنْهُمْ سَيِّئَاتِهِمْ وَلَنَجْزِيَنَّهُمْ أَحْسَنَ الَّذِي كَانُوا يَعْمَلُونَ
7. Иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларнинг ёмонликларини (яъни, аввал қилган гуноҳларини) шак-шубҳасиз, ўчирурмиз ва албатта уларни қилиб ўтган энг чиройли амаллари билан мукофотлармиз.
ตัฟซีร
Иймон келтириб, бошига тушган синовга сабр қилиб, яхши амаллар қилган кишиларнинг гуноҳларини ўчириб, охиратга борганларида шу дунёда қилиб ўтган энг яхши амаллари ила мукофотлаймиз.