Al-Mukhtasar (Uzbek)
Al-'Ankabut · 29:28وَلُوطًا إِذْ قَالَ لِقَوْمِهِ إِنَّكُمْ لَتَأْتُونَ الْفَاحِشَةَ مَا سَبَقَكُمْ بِهَا مِنْ أَحَدٍ مِنَ الْعَالَمِينَ
28. Лут ўз қавмига: «Албатта сизлар шундай бузуқлик қилмоқдасизларки, сизлардан илгари бутун оламлардан бирон кимса бундай қилмаган эди.
ตัฟซีร
Эй Пайғамбар, Лутни эсланг. Ўшанда у ўз қавмига деди: "Албатта, сиз ўзингиздан олдин ўтган оламлардан биронтаси қилмаган фаҳш ишни қилмоқдасиз. Инсон табиатига ёт бўлган бу гуноҳни сизлар бошлаб беряпсизлар".