المختصر (الأوزبكية)
سورة الجن · 72:22قُلْ إِنِّي لَنْ يُجِيرَنِي مِنَ اللَّهِ أَحَدٌ وَلَنْ أَجِدَ مِنْ دُونِهِ مُلْتَحَدًا
22. Айтинг: «Албатта мени Аллоҳ(нинг азоби)дан (агар У зотга осийлик қилсам), бирон кимса ҳимоя қила олмас ва мен У зотдан ўзга паноҳ ҳам топа олмасман.
التفسير
Уларга айтинг: ”Агар мен гуноҳ қилсам, ҳеч ким мени Аллоҳдан ҳимоя қилолмайди ва мен Ундан бошқа паноҳ ҳам топа олмайман”.