المختصر (الأوزبكية)
سورة الأعراف · 7:36وَالَّذِينَ كَذَّبُوا بِآيَاتِنَا وَاسْتَكْبَرُوا عَنْهَا أُولَٰئِكَ أَصْحَابُ النَّارِ ۖ هُمْ فِيهَا خَالِدُونَ
36. Бизнинг оятларимизни ёлғон деган ва улардан кибру ҳаво билан (юз ўгирган) кимсалар эса дўзах эгаларидир. Улар у жойда (дўзахда) абадий қолгувчидирлар.
التفسير
Оятларимизга ишонмаган, уларни ёлғонга чиқарган ва пайғамбарлар олиб келган ҳукмларга амал қилишдан ўзларини катта олган кофирлар эса дўзахга ошно бўлиб, у ерда абадий қолажаклар.