المختصر (الأوزبكية)
سورة الأعراف · 7:20فَوَسْوَسَ لَهُمَا الشَّيْطَانُ لِيُبْدِيَ لَهُمَا مَا وُورِيَ عَنْهُمَا مِنْ سَوْآتِهِمَا وَقَالَ مَا نَهَاكُمَا رَبُّكُمَا عَنْ هَٰذِهِ الشَّجَرَةِ إِلَّا أَنْ تَكُونَا مَلَكَيْنِ أَوْ تَكُونَا مِنَ الْخَالِدِينَ
20. Сўнг шайтон уларни беркитилган авратларини очиб юбориш учун васвасага солди ва: «Парвардигорингиз фақат фаришталарга айланмаслигингиз ёки (жаннатда) абадий яшаб қолмаслигингиз учунгина сизларни бу дарахтдан қайтарди», деди.
التفسير
Шайтон уларнинг беркитилган авратларини очиб юбориш учун васваса қилиб, шундай деди: "Аллоҳ сизларнинг фаришталарга айланиб, жаннатда абадий қолиб кетишингизни истамагани учун сизларга бу дарахтдан тановул қилишни ман қилди".