المختصر (الأوزبكية)
سورة الأعراف · 7:12قَالَ مَا مَنَعَكَ أَلَّا تَسْجُدَ إِذْ أَمَرْتُكَ ۖ قَالَ أَنَا خَيْرٌ مِنْهُ خَلَقْتَنِي مِنْ نَارٍ وَخَلَقْتَهُ مِنْ طِينٍ
12. (Аллоҳ) деди: «Сенга буюрган пайтимда нима сени сажда қилишдан тўсди?» «Мен ундан (Одамдан) яхшироқман. Мени оловдан яратгансан. Уни эса лойдан яратдинг», деди у.
التفسير
Аллоҳ таоло Иблисни койиб: "Одамга сажда қил, деган буйруғимга нега бўсунмадинг, бу ишдан сени нима қайтарди?", деб сўради. Иблис Парвардигорига шундай жавоб берди: "Бу ишдан мени ундан афзаллигим қайтарди. Мени ўтдан яратдинг, уни эса лойдан. Ўт лойдан улуғроқ".