المختصر (الأوزبكية)
سورة الملك · 67:9قَالُوا بَلَىٰ قَدْ جَاءَنَا نَذِيرٌ فَكَذَّبْنَا وَقُلْنَا مَا نَزَّلَ اللَّهُ مِنْ شَيْءٍ إِنْ أَنْتُمْ إِلَّا فِي ضَلَالٍ كَبِيرٍ
9. Улар дерлар: «Ҳа, дарҳақиқат, бизларга огоҳлантиргувчи келган эди, (лекин бизлар уни) ёлғончи қилганмиз ва: «Аллоҳ (ҳеч кимга) ҳеч нарса нозил қилган эмас, сизлар фақат катта залолат-гумроҳликдадирсизлар», деганмиз».
التفسير
Ўшанда кофирлар айтадилар: ”Аллоҳнинг азобидан огоҳлантирувчи пайғамбарлар келган эди. Лекин биз уларни ёлғончига чиқариб: ”Аллоҳ ҳеч қандай ваҳий юборган эмас. Эй пайғамбарлар, сизлар ҳақ йўлдан озган, гумроҳларсиз, холос”, дегандик".