المختصر (الأوزبكية)
سورة الحشر · 59:19وَلَا تَكُونُوا كَالَّذِينَ نَسُوا اللَّهَ فَأَنْسَاهُمْ أَنْفُسَهُمْ ۚ أُولَٰئِكَ هُمُ الْفَاسِقُونَ
19. Сизлар Аллоҳни унутиб қўйган (яъни, У зотнинг амр-фармонларига итоат этмаган), бас, (шундан кейин Аллоҳ) уларга ўзларини ҳам унуттириб қўйган (яъни, ўзларига Охиратда фойда берадиган амаллар қилишдан юз ўгиртириб қўйган) кимсалар каби бўлмангиз! Ана ўшалар фосиқ-итоатсиз кимсалардир!
التفسير
Аллоҳни унутиб, натижада Аллоҳ уларга ўзларини унуттириб, У Зотнинг буйруқларини бажармайдиган ва тақиқларидан тийилмайдиган ҳамда У Зотнинг ғазабидан, азобидан нажот берадиган ишларни қилмайдиган кимсаларга ўхшаб қолманглар. Аллоҳни унутиб, У Зотнинг буйруқларини бажармайдиган, тақиқларидан тийилмайдиган кимсалар Аллоҳга итоатсизлик қиладиган фосиқлардир.