المختصر (الأوزبكية)

سورة محمد · 47:22

فَهَلْ عَسَيْتُمْ إِنْ تَوَلَّيْتُمْ أَنْ تُفْسِدُوا فِي الْأَرْضِ وَتُقَطِّعُوا أَرْحَامَكُمْ

22. Агар (иймондан) юз ўгирсангизлар, яқин-ки, сизлар Ерда бузғунчилик қилурсизлар ва қариндош-уруғларингиз (билан ҳам алоқаларингиз)ни узурсизлар!
Агар Аллоҳга иймон келтириш ва итоат этишдан юз ўгирсангизлар, куфру маъсиятлар ила ер юзида бузғунчилик қилиб, худди жоҳилиятда бўлганидек, қариндошлик ришталарини узиб юборишингиз ҳам ҳеч гап эмас.

47:22 · المختصر (الأوزبكية)