المختصر (الأوزبكية)
سورة غافر · 40:22ذَٰلِكَ بِأَنَّهُمْ كَانَتْ تَأْتِيهِمْ رُسُلُهُمْ بِالْبَيِّنَاتِ فَكَفَرُوا فَأَخَذَهُمُ اللَّهُ ۚ إِنَّهُ قَوِيٌّ شَدِيدُ الْعِقَابِ
22. Бунга сабаб — уларга пайғамбарлари аниқ ҳужжатлар келтирганларида, улар кофир бўлдилар. Бас, Аллоҳ уларни ушлади — ҳалок қилди. Зеро, У қувват Эгаси ва азоби қаттиқдир.
التفسير
Бунга сабаб шуки, уларга пайғамбарлари Аллоҳ тарафидан ёрқин далилларни келтирсалар ҳам Аллоҳга ва пайғамбарларга куфр келтирдилар. Шунда Аллоҳ уларни ҳалок қилди. Куч-қудратлари уларга асқотмади. Аллоҳ юборган пайғамбарларини ёлғончига чиқарадиган кофирларга нисбатан азоби қаттиқ Зотдир.