المختصر (الأوزبكية)
سورة الزمر · 39:31
ثُمَّ إِنَّكُمْ يَوْمَ الْقِيَامَةِ عِنْدَ رَبِّكُمْ تَخْتَصِمُونَ
31. Сўнгра албатта, сизлар Қиёмат Кунида Парвардигорларингиз ҳузурида (бир-бирларингиз билан) талашиб-тортишурсизлар (ва сиз ўз зиммангиздаги пайғамбарликни тўла-тўкис етказганингизга ҳужжат келтирурсиз, улар эса сизни ёлғончи қилиб, куфру залолатда ўтганларига турли баҳоналарни рўкач қилурлар, аммо Аллоҳнинг адолатли ҳукмидан қочиб қутула олмаслар)!
Эй одамлар, кейин албатта сизлар Қиёмат куни Парвардигорингиз ҳузурида талашиб-тортишган ишларингиз борасида хусуматлашасизлар, даъво қиласизлар. Ана шунда ким ҳақ, ким ноҳақ экани ойдинлашади.