المختصر (الأوزبكية)
سورة الزمر · 39:1
تَنْزِيلُ الْكِتَابِ مِنَ اللَّهِ الْعَزِيزِ الْحَكِيمِ
1. (Ушбу Қуръон) қудратли ва ҳикматли Аллоҳ томонидан нозил қилинган Китобдир.
Қуръон ҳаммадан Ғолиб, Азиз, ҳар бир яратишини, тадбирини ва шариатини бир ҳикмат билан қиладиган Ҳаким Зот бўлган Аллоҳ тарафидан нозил қилинган.