المختصر (الأوزبكية)
سورة يس · 36:54فَالْيَوْمَ لَا تُظْلَمُ نَفْسٌ شَيْئًا وَلَا تُجْزَوْنَ إِلَّا مَا كُنْتُمْ تَعْمَلُونَ
54. Мана бу Кунда ҳеч бир жонга бирон зулм қилинмас ва сизлар фақат ўзларингиз қилиб ўтган амалларингиз сабабли жазоланурсиз.
التفسير
У кунда адолат ҳукм суради. Эй бандалар, сизларга заррача зулм қилинмайди. Ёмонликларингиз оширилиб ҳам, яхшиликларингиз камайтирилиб ҳам юборилмайди. Шу дунёда қилиб ўтган амалларингизга яраша жазо ёки мукофотингизни оласизлар.