المختصر (الأوزبكية)
سورة فاطر · 35:15۞ يَا أَيُّهَا النَّاسُ أَنْتُمُ الْفُقَرَاءُ إِلَى اللَّهِ ۖ وَاللَّهُ هُوَ الْغَنِيُّ الْحَمِيدُ
15. Эй инсонлар, сизлар Аллоҳга муҳтождирсизлар. Аллоҳнинг Ўзигина (барча одамлардан) беҳожат ва (барча) мақтовга лойиқ Зотдир.
التفسير
Эй инсонлар, сизлар ҳамма ишларингизда, ҳамма ҳолатларингизда Аллоҳга муҳтожсизлар. Аллоҳ эса ҳеч кимга, ҳеч қачон муҳтож бўлмайдиган Беҳожат ҳамда дунё ва охиратда мақтовга лойиқ Зотдир.