المختصر (الأوزبكية)

سورة سبأ · 34:24

۞ قُلْ مَنْ يَرْزُقُكُمْ مِنَ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ ۖ قُلِ اللَّهُ ۖ وَإِنَّا أَوْ إِيَّاكُمْ لَعَلَىٰ هُدًى أَوْ فِي ضَلَالٍ مُبِينٍ

24. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом, мушрикларга) айтинг: «Ким сизларга осмонлар ва Ердан ризқу рўз берур?» Айтинг: «Аллоҳ (ризқ берур). Шак-шубҳасиз, ё бизлар ёки сизлар (яъни, икки тоифадан бири) аниқ ҳидоят устида ёки очиқ залолатдадир».
Эй Пайғамбар, анави мушрикларга айтинг: "Ким сизларга осмонлардан ёмғир ёғдириб, ердан экинлару мевалар ўстириб ризқ беради?". Айтинг: "Аллоҳ ризқ беради. Эй мушриклар, бизлар ёки сизлар ё ҳидоятда бўламиз ва ё очиқ залолатда. Ё бизлар ва ё сизлар. Иккимиздан биримиз аниқ ҳидоятдамиз ва иккимиздан биримиз аниқ залолатдамиз. Шак-шубҳа йўқки, мўминлар ҳидоятдадирлар. Залолат аҳли эса мушриклардир.

34:24 · المختصر (الأوزبكية)