المختصر (الأوزبكية)

سورة الروم · 30:26

وَلَهُ مَنْ فِي السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ ۖ كُلٌّ لَهُ قَانِتُونَ

26. Осмонлар ва Ердаги бор жонзотлар, У зотга тегишлидирки, ҳаммаси Унга бўйинсунур.

التفسير

Осмонлару ердаги ҳамма нарса Унинг мулкидир. Ўзи яратган ва Ўзи тақдир қилган. Ҳамма-ҳаммалари Унинг амрига итоат этгай.