المختصر (الأوزبكية)
سورة الروم · 30:23
وَمِنْ آيَاتِهِ مَنَامُكُمْ بِاللَّيْلِ وَالنَّهَارِ وَابْتِغَاؤُكُمْ مِنْ فَضْلِهِ ۚ إِنَّ فِي ذَٰلِكَ لَآيَاتٍ لِقَوْمٍ يَسْمَعُونَ
23. Унинг оятларидан (яна бири) — кечаси ва кундузи ухлашларингиз ҳамда (кундузлари) Унинг фазлу марҳаматидан (ризқу рўз) исташларингиздир. Албатта бунда англайдиган қавм учун оят-ибратлар бордир.
Унинг қудрати ва ягоналигига далолат қиладиган буюк оятларидан яна бири чарчаган пайтингизда кечаси бўлсин, кундузи бўлсин, ухлаб ором олишингиз ҳамда Парвардигорингиздан ризқ беришини умид қилиб ишлашингиздир. Албатта, бу ишда қулоқ соладиган қавм учун далил, ҳужжатлар бордир.